uzbek translation of "Cascading Style Sheets home page"
original document: http://www.w3.org/Style/CSS/
translation: Elmurod Ruzimatov
Қуйидаги саҳифалар W3C CSS бош саҳифасидан таржима қилинган таркибларга эгалигини унутманг.
Ушбу асл таркиб муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган. Илтимос, ҳар бир саҳифанинг бош қисмидаги эслатмаларни ўқинг. Ушбу жойда топилган таржималарга таржимонни ўзи муаллифлик ҳуқуқини сақлаб қолади.
Tables.
.Таржимон таржиманинг хатосизлигига кафолат бера олмайди, чунки ҳужжатларнинг энг янги версиялари W3C ташкилотидан бўлган инглиз тилидаги ҳужжатлар ҳисобланади. Таржимоннинг шарҳлари махсус йўл билан белгиланган бўлиб, асл ҳужжатнинг таркиби ҳисобланмайди.
(Ушбу саҳифа CSS услублар жадвалларидан фойдаланади)
Услублар каскадли жадваллари (CSS) веб ҳужжатларига услуб қўшишнинг (масалан, шрифтлар, ранглар, бўшлиқлар) оддий механизми ҳисобланади. Фойдаланувчилар учун ўргатувчи қўлланмалар, китоблар, почта тарқатиш рўйхатлари ва бошқаларни “CSS-дан сабоқ олиш” саҳифасида топиш мумкин. Услублар жадвалларида фондан фойдаланиш ҳақида маълумот олиш учун, Веб услублар жадваллари саҳифасига қаранг. CSS-га оид мубоҳасалар (архивланган) www-style@w3.org почта тарқатиш рўйхатларида (ва баъзан CSS блог) ва ушбу саҳифада олиб борилади: comp.infosystems.www.authoring.stylesheets.
(Янги CSS (лойиҳаси) спецификациялари ҳақидаги эълонлар учун, “CSS-да жорий ишлар.”саҳифасига қаранг)
Бирон нарса қўшасизми? Менга хабар беринг!
Услублар жадвалларидан фойдаланишни бошлашнинг энг оддий йўли бу CSS-ни қўллайдиган браузерлардан бирини юклаб олишдир. Қуйидаги браузерлардан на ҳаммаси тўлиқ хусусиятларни қўллайди, лекин релизлар (янги версияларнинг чоп этилиши) жуда тез-тез оммавий қилинмоқда. Шунинг учун яқинда тўлиқ хусусиятларни қўллайдиган браузер чиқиши эҳтимоли катта. Турли хил веб-сайтлар нуқсонлар ва уларни чеклаб ўтиш усуллари масалаларини тавсифлайди.
Ушбу манбалар турли хил браузерларда қўллашнинг даражасини ҳужжатлаштиради:
Бугунги кунда Интернет саҳифалар яратиш асбобларининг кўплари CSS услублар жадвалларига қисман бўлса-да кўмак беради. Қуйидаги рўйхат тўлиқ эмас, лекин бизга хабар берилган асбоблар ҳақидаги маълумотни ўзида мужассамлаштирган (хронологик тартибда).
CSS турли хил даражалар ва профилларга эга. Тахминан қилиб айтганда оддий браузерлар 1, 2, 3 - даражаларни татбиқ этса, бошқа дастурлар ўзларининг платформаларига мувофиқ профилни татбиқ этади: уяли телефон, чўнтак компютери, телевизор, принтер, нутқ синтезатори ва бошқалар.
CSS билан алоқадор бошқа хусусиятлар:
Китоб: “Услублар каскадли жадваллари” (3-чи версияси) – ёзувдаги хато
Муаллифлари Ҳэикен Вим Ли ва Берт Бос (Håkon Wium Lie ва Bert Bos) бўлган CSS-нинг тарихи Услублар каскадли жадваллари, Веб-саҳифалар лойиҳалаштириш ва яратиш китобининг 20-чи бобида тавсифланган (2-чи нусха., 1999, Addison Wesley, ISBN 0-201-59625-3).